Моуриньонинг “МЮ”си Фергюсоннинг “МЮ”сини ортда қолдира оладими?

Бундан бироз олдин “МЮ” ўз майдонида Европа лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Андерлехт” устидан ғалаба қозонди ва “қизил иблислар”нинг ўз майдонларидаги мағлубиятсиз сериялари барча мусобақаларни инобатга олганда 26 та ўйинни ташкил этди.

Бу жамоанинг 2011 йилдан буён қайд этган энг яхши натижаси бўлиб турибди. Ўшанда Фергюсон бошқарувидаги жамоа “Олд Траффорд”даги кетма-кет 37 баҳсни мағлубиятсиз ўтказган эди.

Бу борадаги энг яхши кўрсаткич эса 1998/99 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “манкунианлар” ўз майдонларида кечган кетма-кет 45 та баҳсд мағлубиятга учрашмаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!