Моуриньо: «Ҳаммаси ўша-ўша, ҳеч нарса ўзгармаган»
Испания чемпионатининг 7-туридаги марказий баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби шаҳар дербисида «Атлетико»га меҳмон бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув якунланганидан сўнг «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньo ўз норозилигини яширмади.
«Мен ўтган мавсумга нисбатан бошқача Ла Лигани кўраман, деб ўйлагандим. Менга “йўқ, ҳеч нарса ўзгармайди”, дейишганди, лекин барибир ишонгим келган. Аммо ҳаммаси ўша-ўша экан. Ҳеч нарса ўзгармаган», — дея Моуриньюнинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирган.
Эслатиб ўтамиз, мураббий дерби давомида ҳакамлар қарорларидан қаттиқ норози бўлганди. Мазкур мағлубиятдан сўнг «Реал» Мадрид Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринга тушиб қолди.

Фикрлар