Моуриньо: Кетишга шошмай тур!
Марказий ҳужумчи Гонсало Гарсия келаси мавсумни ҳам Мадриднинг «Реал» жамоасида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньо испаниялик футболчини жамоада сақлаб қолиш тарафдори.
Мутаҳассиснинг фикрича, ҳозирги таркибда Гарсияга ўхшаш ўйин услубига эга бошқа ҳужумчи йўқ. Португалиялик мураббий ўтган мавсумда кам майдонга тушганига қарамай, Гонсалони клубда қолишга кўндиришни истамоқда.
Ўтган мавсумда Гарсия ҳисобига саккизта гол ва учта голли узатма ёзди. 22 ёшли ҳужумчининг «Реал» билан тузган шартномаси 2030 йил июн ойи охирига қадар амал қилади.

Фикрлар