М.Шарапова: Ўзимга кела олмаяпман
Ads
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Торонто шаҳридаги турнирнинг илк даврасидаёқ мағлубиятга учрагани ҳақида тўхталиб ўтди
 
"Аввалги ҳолатимга қайтиш учун машғулотларда астойдил ишлаяпман. Ўзимга бўлган ишончни қайтариб олишим керак. Ҳозирча ишлар ўзим ўйлагандек эмас. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммаси жойига тушади. Менга шунчаки вақт керак", - деди Шарапова.
 
Эслатиб ўтамиз, М.Шарапова "Премьера" туркумидаги мазкур мусобақанинг биринчи даврасида эстониялик Анетт Контавейтга имкониятни бой бериб қўйди.