Муҳаммад Салоҳ шу уч жамоадан бирига ўтади

  • 11 январь, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ жамоадаги озирги мавсумини ўтказаётганини таъкилади. Мисрлик футболчи якуний қарорини Sky Sports журналистлари билан суҳбат чоғида маълум қилди.

32 ёшли футболчи “Ливерпуль”дан кетадиган бўлса, қуйидаги уч жамоадан бирига ўтиши кутилмоқда экан.

ПСЖ – Муҳаммад Салоҳни бош мураббий Луис Энрике қўл остида жамоанинг янги етакчисига айлантирмоқчи. Мисрлик юлдуз жамоани тарк этган Лионель Месси ва Килиан Мбаппедан қолган бўшлиқни тўлдириши лозим.

“Ал-Ҳилол” – Саудия Арабистонининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган бу жамоа Неймар ўрнига айнан Муҳаммад Салоҳни олиб келмоқчи. Шайхлар Салоҳ жамоани жаҳон даражасига олиб чиқишига ишоняпти.

“Ювентус” – Турин жамоасини бошқараётган Тьяго Моттага жаҳон даражасидаги юлдуз керак. Бу вазифани Муҳаммад Салоҳга юклайшмоқчи. Италияликар мисрлик тўпурар ёрдамида Европадаги мавқеини қайта тикламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!