Муҳаммад Салоҳга Европадан иш чиқди
Муҳаммад Салоҳ ўтган йилги мавсумда ёрқин ўйинлари билан “Ливерпуль”нинг Англия чемпиони бўлишида муҳим роль ўйнади ва клуби билан якунланиб бораётган шартномани яна икки йилга узайтирди.
Аммо янги чемпионат “Ливерпуль” учун ҳам, мисрлик футболчининг ўзига ҳам осон кечмаяпти. Охирги ўйинларда Салоҳ бошланғич таркибга киритилмаган ҳолатлар ҳам кузатилди.
Кейинги пайтда 33 ёшли футболчининг клубдаги келажагига оид турли хабарлар чиқа бошлади. Хусусан, Саудия Арабистони клублари Салоҳга иш таклиф қилмоқда.
Бироқ тажрибали тўпурарда Европада қолиш имконияти ҳам катта. Fichajes нашрининг хабар беришича, “Галатасарой” Муҳаммад Салоҳни Туркияга олиб кетишга тайёр. Турклар январь ойидаёқ ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатини бошлади.
Истанбулликлар Салоҳга ҳар мавсум учун тахминан 20–22 миллион евро атрофида маош, шунингдек, манфаатли ҳомийлик шартномалари ва у марказий фигура бўладиган яхши спорт лойиҳаси таклиф қилади.



Фикрлар