Муҳаммад Салоҳга янги даъвогар чиқди

CHERY AUTO

Tutto Mercato нашри хабарига кўра, Рим клуби “Ливерпуль” бош мураббий Арне Слот ва клуб раҳбарияти билан зиддиятга борган Муҳаммад Салоҳни ижарага олиш вариантини ўрганмоқда.

Tecno

Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Рома” қишки трансферлар даврида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва кўп гол ура оладиган тўпурар қидиряпти.

Манбанинг таъкилашича, мерсисайдликлар бўлиб ўтган воқеалардан кейин 33 ёшли футболчини фақат жорий мавсум охиригача ижарага жўнатишга тайёр. Бундай вариант “Рома”ни қониқтириши мумкин, аммо битим амалга ошишига тўсқинлик қиладиган асосий омилни ҳал қилиш талаб этилади.

Бу Салоҳнинг жуда юқори маоши масаласидир. Мисрлик юлдуз солиқлардан ташқари йилига тахминан 24 миллион евро маблағ олади.

Жорий мавсумда Салоҳ барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. 2025 йил декабрь ойида тажрибали ҳужумчи бирорта учрашувда асосий таркибда майдонга туширилгани йўқ.

Салоҳ 2017 йили "Ливерпуль"га келгунга қадар айнан "Рома" сафида муваффақиятли фаолият юритган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!