
Муҳаммадали Ўринбоев ўз совринини қабул қилиб олди
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев Хитойда ўтган Осиё кубогида энг яхши тўпурари сифатида эътироф этилган эди.
ЎФА раҳбарияти мазкур мукофотни футболчимизга топшириб, келгусида жамоамиз олдида янада муҳим турнирлар, хусусан, кейинги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси турганини айтиб ўтди. Хатолар устида ишлаш ва U-20 Осиё кубоги мусобақасида орттирилган тажриба келажакда катта натижаларга эришиш учун муҳим асос бўлиши таъкидланди.
Муҳаммадали Ўринбоев ушбу соврин унга янада кўпроқ меҳнат қилиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўшимча мотивация беришини қайд этди.
Таъкидлаш лозим, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Австралия зафар қучди. Турнирнинг энг яхши тўпурари эса юқорида айтилганидек, ҳамюртимиз Муҳаммадали Ўринбоев бўлди (4 та гол).
Фикрлар