Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Муира 59 ёшида профессионал даражада дубль қайд этди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Чол тўхтай, демаяпти

Япония кубоги баҳсларида 59 ёшли Кадзуёши Миура яна бир бор футбол оламини ҳайратга солди. У "Фукусима Юнайтед" таркибида майдонга тушиб, "Ояма" жамоаси дарвозасига икки марта тўп киритди. 

Биринчи босқич доирасида ўтган ўйин "Фукусима" учун ҳақиқий гол ёмғирига айланди – учрашув 7:0 ҳисобида якунланди. 

Шу голлардан иккитаси тажрибали ҳужумчи Миура ҳиссасига тўғри келди. Кадзуёшси Миура ҳозирда "Фукусима Юнайтед" клубида ижара асосида ўйнамоқда, унинг трансфер ҳуқуқлари эса "Йокогама" жамоасига тегишли. А

фсонавий форвард профессионал фаолиятини 1986 йилда бошлаган. Келаси мавсум унинг карьерасидаги 42-мавсум бўлиши кутилмоқда. 

26 феврал куни Миура 60 ёшни қарши олади. Шу ёшига қарамай, у ҳануз юқори савияда ўйнаб, рекордлар янгилашда давом этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ