Мужибулло Турсуновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Хабарингиз бор, 17 ноябрь куни Тошкентда Lift Promotion томонидан навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур кечада бир қатор таниқли боксчиларимиз навбатдаги жангини ўтказади.
Жумладан, Мужибулло Турсунов ҳам рингга кўтарилади. Бизга маълум бўлишича ҳамюртимизга хитойлик анчагина тажрибали Янгчен Жинг рақиблик қилади.
Маълумот учун, хитойлик боксчи профессионал фаолияти давомида 12 та ғалаба, 6 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Ҳамюртимиз эса 2та жанг ва ҳар иккисида ҳам ғалабага эришган.
Фикрлар