Мундиалда учта янги қоида жорий этилади
ФИФА жаҳон чемпионати ўйинларида вақтни бекорга чўзиш ҳолатларини камайтириш мақсадида янги қоидаларни жорий этмоқчи. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, агар дарвозабон дарвоза тўпини ўйинга киритишда беш сониядан кўпроқ вақт сарфласа, рақиб жамоага бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Аутдан тўпни ўйинга киритиш пайтида ҳам шунга ўхшаш тартиб қўлланилади: агар футболчи беш сония ичида тўпни ўйинга киритмаса, аутни бажариш ҳуқуқи рақиб томонга ўтади.
Яна бир муҳим янгилик шикаст олиш ҳолатларига тааллуқли. Агар ўйинчининг жароҳат олиши сабаб ўйин тўхтатилса, у майдонни тарк этиши ва камида бир дақиқа давомида ташқарида қолиши керак бўлади. Фақат шу муддат ўтгач, футболчи яна майдонга қайтиши мумкин.

Фикрлар