Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Мурод Хонтўраев ваъда берди

Изоҳлар: 0

Мурод Хонтўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабарингиз бор, 24 январь куни К-1 бўйича “Tashkent Open” турнири ўтказилади. Ташкилотчилардан бири, ММА ассоциация раиси ўринбосари Мурод Хонтўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"К-1 мусобақасини ташкил қиляпмиз. Худо хоҳласа, турнир кўтаринки кайфиятда ўтади. Яхши спортчиларни жалб қилганмиз. Шер, Бобур, қолаверса, республикамизнинг энг кучли К-1 усталари жанг қилишади. Ваъда бераман, ҳаммаси кучли жанглар бўлади. Сюрпризлар тайёрлаб қўйганмиз, ҳаммасини жанг куни билиб оласизлар", - деди Хонтўраев SPORTS.uz нашрига берган интервьюсида.

Маълумотларга кўра, ушбу жанг оқшомида Нурсултон Рўзибоев ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ