Мусиала фақат икки жамоада ўйнайди
“Бавария” ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиала Европанинг бир неча грандлари нишонида турибди.
20 ёшли футболчи ҳозирча Мюнхен суперклубини тарк этишга шошилмаяпти. Бироқ келажакда фақат икки жамоанинг таклифини кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди.
AS нашрининг ёзишича, Мусиала “Реал” ва “Манчестер Сити”да ўйнаши мумкин. Агар бу клублардане чорлов бўлса, Жамол уларни қабул қилишга тайёр.
Плеймейкерга Испания ва Англия грандларининг ўйин услуби ёқади.
Мусиала “Бавария”нинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан. Унинг амладаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.
Transfermarkt портали янгиланган рейтингда Мусиаланинг трансфер қийматини 110 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар