МЮ адашганди!
Антони ўрнига Рафинья Диас 2022 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди.
"The Athletic" нашрининг ёзишича, ёзги трансферлар ойнаси ёпилишидан олдин мураббий Эрик тен Хаг Антонини сўраган ва натижада бразилиялик "Аякс"дан бонуслар билан бирга 100 миллион еврога сотиб олинган.
Жумладан, МЮ скаутлари ҳам "Лидс"дан Рафиньяни эмас, балки "Аякс" юлдузини қўлга киритишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг Рафинья "Барселона"га кўчиб ўтган.
Жорий мавсум Антони Премьер-лигада 4 та ўйин ўтказди ва гол урмади. Рафинья эса Ла Лигада 19 учрашувда 11 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар