МЮ фақат битта дарвозабонни олиб қолади

  • 07 Apr 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ўн йилдан бери жамоа дарвозасини қўриқлаб келаётган Давид де Хеани сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Бош мураббий Сульшер катта маош олаётган дарвозабонни сотувга қўйишни таклиф қилди ва клуб раҳбарияти унинг фикрини қўллаб-қувватлади.

Норвегиялик мураббий бундан буён истеъдодли ёш дарвозабон Дин Хендерсонга ишонч билдиради.

Манчестерликлар Испания терма жамоасининг асосий дарвозабонини 50 миллион фунтга баҳоламоқда. Шунингдек, клуб Давиднинг трансферга розилигини олиш учун маълум миқдорда компенсация ҳам таклиф қилмоқчи.

Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” захира дарвозабонлари Серхио Ромеро, Жоэл Перейра ва Ли Грант ҳам жавоб бериб юборади. Чунки клуб дарвозабонларга ҳар ҳафта 570000 минг фунт маош тўламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!