МЮ Испаниядан дарвозабон олиб келади

TIGGO 2 PRO

Словения миллий терма жамоаси ва "Атлетико" дарвозабони Ян Облак ҳамон "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "қизил иблислар" словениялик посбонни ўз сафларига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи. Ўз навбатида, Мадрид клуби 32 ёшли дарвозабонни 25-30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Облакнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирида тугайди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида дарвозабон 21 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ўтказиб юборган. 11 та учрашувда Облак дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!