МЮ раҳбарияти афсус чекмоқда...

  • 4 октябрь, 2024, 23:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбариятидаги баъзи одамлар ўтган ёз 22 ёшли вингер Мэйсон Гринвуднинг "Марсель"га сотилганидан афсусда. Бу ҳақда Give me Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" раҳбариятидаги "асосий шахслар" англиялик футболчининг трансфер қиймати келажакда 100 миллион фунт стерлингга тенг бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. "Марсель" эса Гринвудни 27 миллион фунт стерлинг эвазига ўз таркибига қўшиб олди, шунинг учун ҳам манкунианликлар раҳбарлари клуб потенциал даромаддан маҳрум бўлди деб ҳисобламоқда.

Гринвуд жорий мавсум Франция чемпионатида олтита ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мэйсон Гринвуд терма жамоасини ҳам ўзгартирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!