МЮ яна бир бор уриниб кўради

"Манчестер Юнайтед" "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони харид қилишга яна бир бор уриниб кўради. Бу ҳақда "Eurosport" ёзмоқда.

Манкунианлар англиялик футболчи учун 50 миллион фунт тўлашга тайёр. Аввалроқ, "арилар" Санчони 100 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилганди. 

Жейдоннинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум 21 ёшли футболчи 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ҳамда 13 голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!