«МЮ» юлдузи «Барселона»дан таклиф кутмоқда!
«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш каталониялик «Барселона» сафига ўтиши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, машҳур хавбек ««кўк-анорранглилар».» раҳбариятидан эҳтимолий трансфер бўйича янгилик кутаётгани айтилмоқда.
Фернандешнинг келажагига оид якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув йўқ. Шу билан бирга, вазият ривожини «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Галатасарай» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячи 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар