МЮга Онана керак эмас
"Манчестер Юнайтед"нинг ижарадаги посбони Андре Онанани сотиб юбормоқчи.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "қизил иблислар" камерунлик дарвозабонни ортга қайтармоқчи эмас. Манчестерликлар жамоанинг айни вақтдаги асосий дарвозабони Сенне Ламмерсга ишонч билдиришда давом этади. Онана эса катта эхтимол ёзда жамоани тарк этади. 29 ёшли дарвозабон мавсум бошидан буён Туркиянинг "Трабзонспор" жамоасида тўп тепмоқда. "Transfermarkt" портали киперни 20 миллион еврога баҳолаяпти.
Маълумот учун, дарвозабон жорий мавсумда умумий 8 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборган.



Фикрлар