Начо "Реал"дан кетадиган бўлди

  • 22 Sep 15:44
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ҳимоячи Начо Фернандес жорий мавсум охирида "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, "қаймоқранглилар" раҳбарияти футболчининг келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти. Шу тариқа Фернандес ёзда жамоани тарк этади. Испаниялик ҳимоячида фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш имкониятлари бор. Начонинг хизматларига "Наполи" ва "Рома" клублари қизиқиш билдирмоқда.

33 ёшли футболчи 2012 йилнинг сентябридан бери "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфер нархи 6 миллион евро.

Comments

You must be logged in to commet!