Наоми 58 дақиқада ғалаба қозонди
Ads

Япониянинг энг кучли теннисчи бўлиб турган Наоми Осака "China Open" мусобақасининг яккалик баҳсларидаги иштирокини давом эттирмоқда.

Наоми турнирнинг иккинчи даврасида германиялик Андреа Петковични бор-йўғи 58 дақиқада 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Хитой очиқ биринчилигининг наватдаги босқичида Осака австралиялик Айла Томлянович, ёки америкалик Элисон Рискега қарши кортга чиқадиган бўлди.