Наоя Иноуэнинг навбатдаги рақиби маълум

Тўрт вазн тоифасида бокс бўйича жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ (27-0, 24 КО) навбатдаги жангини IBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони австралиялик Ти Жей Доҳени(26-4, 20 КО)га қарши ўтказади.  Бу ҳақида ESPN журналисти Майк Копингер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, Иноуэ ва Дохени 3 сентябрь куни Токиода жанг ўтказишади. Унда япониялик спортчи иккинчи ўта енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Наоя Иноуэ 31 ёшда. Япониялик профессионал рингдаги дебютини 2012 йилда ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!