"Наполи" - "Барселона". Қайси жамоа ғалабага яқин?

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. “Наполи” – “Барселона” баҳси шулар жумласидандир.

Биз эса одатдагидек ушбу беллашув олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқамиз.

бар

“Наполи” бу мавсум аввалгиларидан анча суст ҳаракат қилмоқда. Бу жамоа иштирок этаётган барча мусобақаларда кўриниб турибди. Бундан муваффақиятсиз старт Карло Анчелоттини бош мураббийликдан олинишига сабаб бўлди.

Жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олган Женнаро Гаттузо бор кучи билан “Наполи” олдига вазифа қилиб қўйилган ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Унинг бу ҳаракатлари сўнгги ўйинларда ўз сўзини айтишни бошлади.

наполи

“Наполи” ўзи ўтказган охирги 6 та ўйиннинг 5 тасида зафар қучди. Энг муҳими ушбу ғалабаларнинг 2 таси чемпионат пешқадамлари ҳисобланган “Ювентус” ва “Интер” устидан қўлга киритилди. Бироқ, жамоа кутилмаганда қуйи поғонада бораётган “Лечче”га ютқазиб қўйди.

Гаттузо жамоасида ҳужум чизиғи яхши ишлаётганини кўриш мумкин. Улар охирги 6 та ўйинда рақиблари дарвозасига жами 12 та гол уришди.

Ҳимоячилар ҳам ҳужумчилардан қолишмаяпти. “Наполи” сўнгги 6 та ўйинда ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди холос. Бироқ, бугунги беллашувда жамоанинг асосий ҳужумчиси Калиду Кулибали иштирок этолмайди. Боиси, Гаттузо уни ўйин қайдномасига киритмади.

гатт

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “E” гуруҳида баҳс олиб борди ва якунда “Ливерпул”дан сўнг 2-ўрин билан плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.

“Наполи”нинг сўнгги 5 та ўйинда қайд этган натижалари:

“Наполи” – “Ювентус” 2:1

“Сампдория” – “Наполи” 2:4

“Наполи” – “Лечче” 2:4

“Интер” – “Наполи” 0:1

“Брешиа” – “Наполи” 1:2

ббб_1

“Барселона” ҳам худди “Наполи” каби мавсум ўртасида бош мураббийни алмаштирди. 2017 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган Эрнесто Вальверде кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг истеъфога чиқарилди.

Шундан сўнг “Барса” бош мураббийлигига кутилмаганда Кике Сетьен таклиф қилинди. Ҳозирча Сетьеннинг жамоа ўйинини қай даражада ўзгартира олганини яққон сезиш қийин. Балким, вақт ўтиши билан у жамоада ўз услубини ярата олар. Ҳар ҳолда бунга вақт керак.

сетен

Каталонияликлар охирги 6 та ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонишди ва фақат “Атлетик”га қарши кечган Бильбаодаги ўйинда 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

“Барселона” сўнгги ўйинларда рақиблари дарвозасига жуда кўп гол урмоқда. Улар сўнгги 6 та баҳсда жами 17 та гол уришди. Шу боис жамоанинг ҳужум чизиғида жиддий йўқотишлар бўлишига қарамай ҳамон кучли эканини кўриш мумкин. Айниқса, “Наполи” ҳимоячилари Лионель Мессидан эҳтиёт бўлишлари лозим. 32 ёшли аргентиналик футболчи “Эйбар”га қарши бўлиб ўтган охирги турда покер қайд этишга эришди.

деёнг

“Кўк-анор ранглилар” ўз ҳимоя чизиқлари билан ҳам мақтансалар арзийди. Боиси, жамоа сўнгги 6 та баҳсда бор йўғи 5 та гол ўтказиб юборган холос.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “F” гуруҳида баҳс олиб борди ва бирорта ўйинда мағлуб бўлмаган ҳолда 1-ўрин билан плей-оффга чиқди.

“Барселона”нинг сўнгги 6 та ўйинда қайд этган натижалари:

“Барселона” – “Леганес” 5:0

“Барселона” – “Леванте” 2:1

“Атлетик” – “Барселона” 1:0

“Бетис” – “Барселона” 2:3

“Барселона” – “Хетафе” 2:1

“Барселона” – “Эйбар” 5:0

барсссс_1

"Наполи" ва "Барселона" жамоаларининг сўнгги учрашуви 2019 йилнинг 11 август куни бўлиб ўтган эди. Ўша ўйинда каталонияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу ўйинда фаворит “Барселона”. Аммо, сўнгги беллашувларда ажойиб натижалар қайд этаётган “Наполи”дан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Чунки, улар ўз майдонларида ҳаракат қилишади. Голлар масаласида ҳам шуни айтиш мумкин: ҳар иккала жамоа ҳам гол уради.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Барселона” учрашуви бугун 01:00 да бошланади. Жавоб баҳси эса 19 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фахриддин Нормуродов
25/02/2020 09:41
Ишкилиб ко
вун тушурмаса булди. олга барса .