«Наполи» Лукакуни сотишга тайёр
«Наполи» таркибида тўп суриб келаётган, 33 ёшли бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку ёзги трансфер ойнасидан жамоани тарк этиши мумкин.
Журналист Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, неаполликлар Лукакуни камида ўн миллион евро таклиф этилган тақдирда сотишга тайёр. Ҳозирча футболчига Туркиянинг икки гранди — «Фенербахче» ва «Бешикташ» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Италиянинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланган «Наполи»да Лукаку бир мавсум учун саккиз миллион евро маош олади. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Ўтган мавсумда бельгиялик форвард барча мусобақалар доирасида жами етти ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди. Мавсумнинг катта қисмини эса у жароҳати сабаб ўтказиб юборди.

Фикрлар