Нархи тушиб кетган юлдузлар

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Англия Премьер-лигасининг трансфер нархи кескин пасайган футбочилари номини маълум қилди.

Унга кўра, трансфер нархи энг кўп пастлаган футболчи сифатида “Челси” ҳимоячиси Уэсли Фофана қайд этилган. Унинг ҳозирги трансфер суммаси 15 миллионга камайиб, 40 миллион еврони ташкил қиляпти.

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмерик Хёйбьерг ва “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти билан чиқиша олмай қолган Жейдон Санчо 13 миллион еврога арзонлади. Энди ҳар икки ўйинчини 32 миллион еврога трансфер қилиш мумкин.

Кўп жароҳат олаётган “Челси” сардори Рис Жеймс, аёлларга нисбатан зўравонлик қилишда айбланган Антони ва Жоржиньонинг трансфери 10 миллион еврога пасайган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!