"Насаф" - "Бунёдкор". Устунлик кимда?

ФИФА кунларидан сўнг Суперлига қайтмоқда. “Насаф” Суперлиганинг 19-турида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасини қабул қилади. Беллашув 24 сентябрь куни соат 18:00 да бўлиб ўтади.

Қуйида «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоаларининг ҳозиргача ўтказган учрашувлари ҳақидаги статистик маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 33 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда «қалдирғочлар», 7 ўйинда эса “Насаф” зафар қучган. 12 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 32:45. Устунлик тошкентликлар тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» - «Бунёдкор» - 5:0, «Бунёдкор» – «Насаф» - 5:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2023 йили 17 апрель куни Тошкентда ўтказишган. Драматик кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги Қаршида бўлиб ўтган беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

25.10.2022 | Насаф — Бунёдкор 1:1

27.09.2021 | Насаф — Бунёдкор 5:0

24.08.2020 | Насаф — Бунёдкор 2:2

11.08.2019 | Насаф — Бунёдкор 3:1

11.08.2018 | Насаф — Бунёдкор 1:4

“Насаф” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
23/09/2023 11:31
Бунёдкор билан алохида хисоб китоб бор айникса Даврон Эргашев билан полвонлигини курамиз кани Каршида хам курсатармикан шохини кайириб куямиз мутлока футбол уйнамайдиган булади.