“Насаф” клуби бош менежери: Азизжон Ғаниевни Европага сотамиз, бизда таклифлар бор

“Насаф” футбол клуб бош менежери Сергей Кучеренко айни пайтда Азизжон Ғаниевнинг трансфери билан боғлиқ хабарларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар тарқатди. 

Азизжон Ғаниев ўзининг 10 млрдлик трансфери борасида нималар деди?

- Азизжон Ғаниев Ўзбек клубларига сотилмайди. Чунки у ҳали ўсиши керак ва биз шу учун хам уни четга сотамиз. Бу эса ҳам жамоамиз ҳам Ўзбекистон МТЖ учун катта ёрдам бўлади. Агар Азизжон Ғаниев Европа клубларига кетса, бу Ўзбекистон футболи ва терма жамоага хам катта фойда. Демак биз Азизни Европага сотамиз, бизда унинг учун 3-4та таклиф ҳам бор. Буни хозирда ўрганиб чиқиб, маслахатлашиб Азизнинг ўзи билан маслаҳатлашамиз. Таклифлар Украина, Россия ҳамда Хорватиядан тушган. Қайси мақул бўлса, шуни кўриб чиқамиз, - деди Сергей Кучеренко.

“Насаф”нинг молиявий инқирози қачон барҳам топади ёхуд Рўзиқул Бердиев билан интервью

Тезкор хабар! “Насаф” ўз футболчисини 10 млрд эвазига “Сўғдиёна” сотмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!