Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Насаф" легионери жамоадан кетди

Унинг кейинги манзили воҳа жамоаларидан бирида бўлади

"Насаф" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамбули Жигаури жамоани тарк этди. Бу ҳақда "аждарлар" матбуоти хабар берди. 

"Жамоамизга 2023 йилда келиб қўшилган ва совринларни ютишда ёрдам берган грузиялик тажрибали ярим ҳимоячи Жамбули Жигаури жамоамизни тарк этди.

Футболчига самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз. Футболчининг кейинги фаолиятида омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида. 

Маълумот учун, Жигаури 2023 йилнинг ёзидан буён "Насаф" таркибда ўйнаб келаётган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ