"Насаф" легионери жамоадан кетди
Унга Суперлиганинг бошқа жамоасидан таклиф бор
"Насаф" легионери Стефан Чолович жамоадан кетди.
Бизга маълум бўлишича, "аждарлар" унга янги шартнома таклиф қилмаган. 31 декабрь куни шартномаси якунланадиган сербиялик вингер ҳозир жамоа билан эмас. Унга Суперлиганинг бошқа жамоасидан таклиф бор.
Эслатиб ўтамиз, Стефан 2024 йилнинг ёзидан буён Қарши клуби сафида ўйнаб келмоқда.

Изоҳлар (0)