“Насаф” яна бир ҳамкорга эга бўлди

Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумда мухлисларни стадионга чорлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақасадида яна бир ташкилот билан ҳамкорликни ёълга қўйди. "Марказий" стадионда бўладиган "аждарлар" иштирокидаги барча учрашувлар чипталарини "Профессионал Спорт Агентлиги" сотиб олди. Фақатгина махсус меҳмонлар ва фан клуб секторларидан ташқари барча жойлар чипталарининг сотиш ҳуқуқи эндиликда ушбу ташкилотга тегишли бўлади.

Бундан кўзланган мақсад мухлисларга янада қулайик яратиш ҳамда сифатли хизмат кўрсатишдир. Шу билан бирга стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун автомобил, телефон ва бошқа қимматбаҳо совғлалар ютиб олиш имконияти яратилади. Шунингдек, агар совғалар талабалар томонидан ютиб олинса, бериладиган совғага қўшимча сифатида талабанинг бир йиллик шартнома бадали ҳам тўлаб берилиши кўзда тутилган. Демак, сиз эндиликда "Марказий" стадионда сифатли футболдан баҳра олиш билан бирга, қимматбаҳо совғалар ҳам ютиб олишингиз мумкин.

Самар Арабов

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Jenjayev
19/02/2020 16:46
bir yillikka obuna bulish arafasidaman i nsha olloh
&
нодирбек.фк насаф
19/02/2020 17:42
Канака азо булса булади ман уктам акага айтган бошка сотиб олди диганди