Наталья Вихлянцеванинг кучи етмади

Россиялик теннисчи Наталья Вихлянцева ва бельгиялик Кирстен Флипкенс Москва шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг илк даврасида ўзаро рақобатлашди.

Ушбу учрашувда Наталья кутилмаганда рақибига 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа "ВТБ Кремль Кубоги" мусобақасида Флипкенс, россиялик Дарья Касаткиной ёки украиналик Даяна Ястремская билан куч синашадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар