"Навбаҳор" қисқа муддатли таътилга чиқди
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" аъзолари Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида шу ҳафта аввалида Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлашганди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, тайёргарликнинг илк босқичи кеча якунланди ва янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди.
Кейинги ўқув-машғулот йиғинини “лочинлар” 2026 йил, 4 январдан бошлашни режлаштиришган.
Жамоа аъзолари 3 январь санасида Тошкентда йиғилиб, 4 январь куни тиббий кўрикдан ўтиб, машғулотларни бошлашади. Пойтахтдаги навбатдаги йиғин 14 январгача давом этади. Кейинги машғулотларни эса Туркияда давом эттириш режалаштирилган.



Фикрлар