"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси гол уриш бўйича етакчи
"Навбаҳор" клубининг жорий мавсумдаги статистик рақамлари бир хил: 10 та ғалаба, 10 дуранг ва 10 мағлубият. Тўплар нисбати 41\37 ва 40 очко билан 7-ўринда якунлади.
Клуб матбуот хизмати эса жамоанинг статистик кўрсаткичларини билан таништириб боряпти.
Маълумки, ғалаба қозонишда голлар ҳамда ассистларнинг ўрни беқиёс. Хўш, “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумдаги голларига кимлар муаллифлик ҳамда ассистентлик қилишди?
Хабарингиз бор, наманганликлар "Суперлига-2025"да рақиблар дарвозасига 41 та гол уришди. Мазкур голларга 11 нафар футболчи муаллифлик, 11 нафари эса ҳаммуаллифлик қилишди.
Шунингдек, 7 нафар жамоа аъзолари ҳам дарвозаларга тўп киритиб, ҳам голларга ассистентлик қилишганини ҳам айтиш лозим.
Голлардан 5 таси пенальтидан, айримлари эса жарима зарбалари, шунингдек, рақиб футболчилари ёки дарвозабонлари, баъзи ҳолатларда эса дарвоза устуни ёки тўсинидан қайтган тўплардан сўнг, урилганини ҳам таъкидлаш жоиз.
"Мавсум-2025"да “Навбаҳор”нинг голларига муаллифлик ва ассистентлик қилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича кўринишга эга:
1.Аббосжон Ғуломов – 10 та гол, 3 та ассист
2.Русланбек Жиянов – 8 та гол, 4 та ассист
3.Забиҳилло Ўринбоев – 7 та гол, 3 та ассист
4.Алишер Одилов – 2 та гол, 8 та ассист
5.Педро Аугусто – 6 та гол, 1 та ассист
6.Шоҳмалик Комилов – 1 та гол, 4 та ассист
7.Саидазамат Мирсаидов – 1 та гол, 2 та ассист
8.Игор Габриел, Гилйерме Гедеш - 2 тадан гол;
9.Азимжон Аҳмедов, Пўлатхўжа Холдорхонов – 1 тадан гол;
10.Мирзоҳид Ғофуров, Сергей Карпович, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Муҳаммадали Ғиёсов – 1 тадан ассист.



Фикрлар