"Навбаҳор"да нима айб?
Самвел Бабаян бир гапни кўп такрорлайди: “Навбаҳор” – бу бренд! Ҳа, бу - "Навбаҳор". У ҳақ гапни айтган. Ушбу жамоани брендга айлантиряпти. Айниқса, Бабаян Наманганда иш бошлагач, чемпионатдаги интригага ҳам қайсидир маънода ўз таъсирини кўрсата бошлади. Шунинг учун “Навбаҳор” иштирокидаги ҳар бир ўйинда қандайдир воқелик кузатилмасдан қолмаяпти.
Гапни чўзмайлик, 16 сентябрь куни Наманганда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” ўртасидаги ўйин яна шов-шувли мунозараларга сабаб бўлиб қолди. Ҳамма гап бош ҳакамнинг “Навбаҳор” дарвозаси томон пенальти қўймагани билан боғлиқ. Бу ҳолат бўйича дарҳол ва дабдурустдан фикр билдиришдан бироз тийилиб турдик. Чунки шундоқ ҳам ўша вазиятдан кейин ижтимоий тармоқларда фаол равишдаги муҳокамалар бошланиб кетди. Имкони қадар ҳамманинг фикрини эшитдик, тингладик.
Вазиятни бир кўришдаёқ кўрган одамнинг хаёлига келадиган биринчи гап: бу пенальти, бўлди. Ҳа, бу шак-шубҳасиз пенальти эди, бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Фақат Аҳмедов билан боғлиқ вазиятда пенальти масаласини таҳлил қилиш юзасидан унинг ичига чуқур кириб кетилди. Пенальтидан аввал қандайдир “фол” ишлатилди, ҳакам шуни инобатга олди, қабилидаги гаплар ҳам янгради. Бундай тўп учун курашларда сўзсиз контакт бўлади, аммо у ҳолатда қўполлик бўлмаган ва Азим Аҳмедов онгли равишда тўпни қўли билан ўйнади, тамом! Бу пенальти!
Энди масалани яна бир томони ҳам бор-да! Кўпчилик бош ҳакам “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгиламагани учун мезбонларни ҳам айблаяпти. Бу ҳолатда “Навбаҳор”да нима айб? Ҳамма гап бош ҳакам Худойбергановда эди. У вазиятни ўзи кўрди, кейин ВАР орқали ҳам. Қоида бузилганини тўғри баҳолашни билмади. Шунчаки, ёш ҳакамда “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгилаш учун журъат етишмади. Ахир тўп қўлга текканини ҳамма кўрди, ҳамма!
Бу воқеликнинг қизиқ жараёнлари ҳали яна давом этишини кутгандим ва шундай ҳам бўлди. “Қизилқум” бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида ичидаги гапларни оммага тўкиб-солди. Уни тушуниш мумкин, чунки ҳакамнинг хатоси туфайли “Қизилқум” ютқазди. Ахир бош ҳакам пенальти қўймаганидан кейин шундай хулоса қилинади-да! Лазаревич “Навбаҳор” раҳбарияти ва мухлисларига шахсан мурожаат қилиб чиқди. Кейин эса бироз ҳовуридан тушгач, ўзи билан алоҳида суҳбатлашдик. У энди “Қизилқум”ни чемпион қилишга янада астойдил бел боғлади. Афтидан, Намангандаги ҳолат Лазаревични янада кучли қилганга ўхшайди.
Эътиборингизни яна бир қизиқ жараёнга қаратмоқчимиз. “Навбаҳор” матбуот хизмати одатга кўра ҳар бир ўйиндан кейин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжуманини тўлиқ ёзади ва ўзининг расмий саҳифаларида ҳавола этади. Аммо бу сафар фақат Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани чоп этилди, Лазаревичнинг матбуот анжумани эса қўйилмади.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ушбу ҳолатни обдон ўрганиб чиқди ва “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувини бошқарган ҳакам расман хатога йўл қўйгани айтилди. “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгиланиши ва Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилиши лозим бўлган вазият эканлиги экспертлар томонидан эълон қилинди. Энди эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилгани ҳам маълум қилинди. Бу дегани яқин орада Худойбергановга нисбатан қарор қабул қилинади. Лекин натижа қолади ва “Навбаҳор” 3 очколик бўлди. Аммо ўша гап: юқорида айтганимиздек, ҳакамнинг ўта қўпол хатога йўл қўйганига “Навбаҳор” клуби айбдор эмас. Шунчаки, бош ҳакам нотўғри йўл тутди ва журъати етмади. Агар фараз қилинг, худди шу ҳолат аксинча бўлиб, “Қизилқум” дарвозасига пенальти қўйилиши керак бўлган вазиятда ҳакам бу ишни қилмаганида нима бўларди?
Таассуфки, бизнинг ўйинларимизда футболчилар кўз-кўз бўлишни ўрнига ҳакамларимиз асосий қаҳрамонларга айланиб қоляпти. Бу нимани англатишини биласизми? Яхши ҳакам умуман муҳокамаларга сабаб бўлмайди, унинг бор-йўқлиги ҳатто майдонда ҳам билинмайди. Бизда эса аксинча. Ҳакамлик масаласи борган сари оғриқли нуқтамиз сифатида дил хираликларга олиб келмоқда.
17 сентябрь санасидаги “Сурхон” – “Локомотив” ўйинида ҳам яна можароли ҳолат. Бош ҳакам Азиз Асимовнинг “Локо” дарвозасига белгилаган пенальти ҳам гап-сўзларга сабаб бўляпти. Кеча Абдурашид Худойберганов, бугун Азиз Асимов, эртага-чи?
Шуҳратбек Жўраев
"Ўзбек футболи ҳақидаги фикрим анча ўзгарди, бу йил "Қизилқум" чемпион бўлади!" - Никола Лазаревич
Фикрлар
Бўққи ковласа сассиғи чиқувради. Ҳамма ишни жойида халғқилиш кере...
Журналистлар ҳам пулини ололмаган жалабларга ўхшашади...
Хватит на хуй!