Назорат ўйини. "Динамо" "Бунёдкор"га мағлуб бўлди

  • 13 Jan 19:11
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Динамо" ва "Бунёдкор" ўртасидаги назорат ўйини якунланди. Учрашув "қалдирғочлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Tecno

Ўтган мавсумни "Нефтчи"да ўтказган ва ҳозирда Абрамов жамоасида бўлиб турган Беҳруз Облақулов 60-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб Фирдавс Абдураҳмонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:1. Шундан сўнг 72-дақиқада Билол Тўплиевнинг голи "Бунёдкор"га ғалаба келтирди. 

"Бунёдкор" футбол академияси майдонида ўтган ўйинда самарқандликлар легионерлари Ратиньо ва Марко Станоевич қатнашмади.  Улар "Динамо"нинг БААдаги йиғинига бориб қўшилиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
&
cegdbndq
13/01/2025 20:59
Динамо юкари уринлар учин курашмакчи булса ердам бераман хазил эмас кушли бешликка Кириши мумкин