Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Нефтчи" Анталияда 50 кун бўлади!

Чемпионлик учун курашиш мақсадини қўйган фарғоналиклар қишки йиғинни асосан Туркияда ўтказади.

Виталий Левченко бошчилигидаги “Нефтчи” янги мавсум учун тайёргарлигини 5 январдан бошлайди.

Маълум бўлишича, фарғоналиклар чемпионатга тайёргарликни асосан Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борадилар ва бу икки босқичдан иборат бўлади.

Режага кўра, дастлабки йиғин Анталияда 6-25 январь кунлари бўлиб ўтса, иккинчи йиғин 29 январдан 24 февралга қадар давом эттирилади.

Табиийки, Туркиядаги машғулотлар мобайнида қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ