"Нефтчи" "бомба" трансфер амалга оширди

Суперлига 2024 йилги мавсумида ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари орқали мухлислар эътиборини тортган черногориялик ярим ҳимоячи Владимир Йовович янги мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказади.

У Черногория миллий терма жамоасининг аъзоси сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Сербия ва Чехия клубларида ярим ҳимоячи сифатида ўз маҳоратини намойиш этган. 2024 йил мавсумида эса ўз фаолиятини Ўзбекистонда, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида давом эттириб, "бўрилар" сафида сермаҳсуллик намойиш этди. 

Таъкидлаш керак, Йовович ЎзПФЛ талқинига кўра, 2024 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторида тилга олинган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!