"Нефтчи" Фаррух Сайфиев трансферини эълон қилди

TIGGO 2 PRO

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги трансферни эълон қилди. 

Ўтган мавсумда "Навбаҳор" таркибида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев “Нефтчи” билан шартнома имзолади. 

Маълумот ўрнида, 1991 йилда Самарқандда таваллуд топган Фарруҳ Сайфиев футболчилик фаолияти давомида “Насаф” ( 2012-2017 йиллар) ҳамда “Пахтакор” ( 2018-2023 йиллар) каби таниқли клубларда тўп сурган. 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!