“Нефтчи” “Навбаҳор”дан олдинда…

12 – 15 май кунлари Суперлигада 10-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

“Қизилқум” ўз уйида “Олимпик”дан енгилди. “Пахтакор” Санжар Қувватовнинг маҳорати эвазига ғалаба қозонди. Тўғрироқ қилиб айтганда, “Бухоро” пенальтидан фойдалана олмай, мағлубиятга учради. Бошкович қураётган иморат “Сўғдиёна”да қад ростлаётгани кўринмоқда. Жиззахликлар навбатдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг қувноқ жамоасига айланган “Сурхон” Наманганда “Навбаҳор”га жиддий рақобат қилди аммо якунда мезбонлар зафар қучди.

ОКМК ирода намойиш этди. “Андижон” яна охирги дақиқаларда мағлубиятга учради. “Нефтчи” мағлубиятсиз одимлашда давом этмоқда. “Насаф” ҳам Бекободда камбэк амалга оширди.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

10-турда стадионларимизга жами 35353 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 5050ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Фарғонада. “Истиқлол” стадионидаги “Нефтчи” - “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинни 14414 томошабин аренадан кузатди. Турнинг марказий баҳси энг кўп томошабинни ўзига жалб қилди.

photo_2023-05-16_10-19-01

Эътиборга молик томони, бу турни ўз уйида ўтказган “Навбаҳор” мухлислар статистикасида фарғоналиклардан ортда қолди. “Лочинлар”нинг “Сурхон”га қарши беллашувига 10200 ишқибоз келди.

Энг кам томошабин Тошкентда. “Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган ғалабасини 317 киши стадиондан кузатди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Нефтчи” - “Бунёдкор” 1:0. 14414 томошабин

“Навбаҳор” - “Сурхон” 1:0. 10200 томошабин

“Металлург” - “Насаф” 1:2. 4321 томошабин

“Қизилқум” - “Олимпик” 0:1. 2925 томошабин

“Сўғдиёна” - “Турон” 2:0. 2453 томошабин2453

ОКМК - “Андижон” 2:1.723 томошабин

“Пахтакор” - “Бухоро” 1:0. 317 томошабин  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
16/05/2023 22:34
Аслида пахтакорни уйинига 31 нафар мухлис кирган булса керак уялганларидан 317 навар деб маълумот беришган эй инсонлар телевиленияни овора килганларинг колган холос тем более ВАР хам ишлаган 3-4 мухлис учун улар хам Бухороликлар булса керак кятинглар экранда яккол куриниб турдику , махалла командалари уйнаса хам камида 500-600 нафар томашабин йигилади бу патакор учун хамма овора уятинглар энди факат пахтакор деявергани тавба киласан киши
Кахрамонжон Сафаров
16/05/2023 22:34
Аслида пахтакорни уйинига 31 нафар мухлис кирган булса керак уялганларидан 317 навар деб маълумот беришган эй инсонлар телевиленияни овора килганларинг колган холос тем более ВАР хам ишлаган 3-4 мухлис учун улар хам Бухороликлар булса керак кятинглар экранда яккол куриниб турдику , махалла командалари уйнаса хам камида 500-600 нафар томашабин йигилади бу патакор учун хамма овора уятинглар энди факат пахтакор деявергани тавба киласан киши