"Нефтчи" яна бир трансферни ҳал қилди
Ўзбекистон U17 терма жамоси сардори ва "Ahmedov fc" аъзоси Мўминхон Баҳодирхонов фаолиятини водийда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевга маълум бўлишича, 17 ёшли марказий ҳимоячи Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзосига айланади. Музокаралар ижобий якунланди. Трансфер тез орада расмий равишда эълон қилинади. Энди Ислом Исмоилов шогирди билан "йўлбарслар" сафида ҳам бирга ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, U17 термамиз сардори Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатининг барча ўйинларимизда тўлиқ 90 дақиқа ўтказди.



Фикрлар