“Нефтчи” яна “Навбаҳор”дан олдинда…

25-31 август кунлари Суперлигада 18-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

“Олимпик” Тошкентда “Турон”ни таслим этди. “Бухоро” охирги дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди. Суперкубокда зафар қучган “Насаф” Суперлига доирасида “Сурхон”дан 3 очко олди. “Пахтакор” Навоийдан муҳим ғалаба билан қайтишни уддалади. “Навбаҳор” яна бир грандни енда олмади. Бу гал “лочинлар” олмалиқликлар билан муроса кўчасини танлади.

IMG_0322

“Металлург” ўз майдонида рақиб ким бўлишидан қатиъй назар унга қаршилик кўрсатмоқда, хатто зафар қучяпти. Бекободликлар “Сўғдиёна”ни ортга қуруқ қўл билан қайтариб юборишди. “Нефтчи” эса “Навбаҳор” қоқилганидан фойдалана олмади. Водий дербисида нурсиз дуранг қайд этилди.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

18-турда стадионларимизга жами 35759 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 5108ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Фарғонада. “Нефтчи” - “Андижон” ўртасидаги ўйинни 19316 томошабин аренадан кузатди. Бу ўйиннинг аҳамияти анча юқори эди. Чунки фарғоналикларнинг асосий рақобатчиси “Навбаҳор” ўз уйида очко йўқотганди. Шу боис стадионга кўплаб мухлислар келганди…

50

“Навбаҳор” - ОКМК ўртасидаги турнинг марказий учрашувларидан бирига 7582 ишқибоз ташриф буюрди. Гарчи наманганликларнинг охирги пайтлардаги натижалари кўнгилдагидек бўлмаса-да, аҳамияти баланд эди. Самвел Бабая шогирдлари ғалаба қозонса, “Пахтакор”га бироз яқинлашиб оларди…

Энг кам томошабин пойтахтда. “Олимпик”нинг “Турон”га қарши учрашувини 561 киши стадиондан кузатди холос.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Нефтчи” - “Андижон” 0:0. 19316 томошабин

“Навбаҳор” - ОКМК 0:0. 7582 томошабин

“Қизилқум” - “Пахтакор” 2:3. 3428 томошабин

“Металлург” - “Сўғдиёна” 3:1. 2225 томошабин

“Бунёдкор” - “Бухоро” 1:2. 1624 томошабин

“Сурхон” - “Насаф” 1:2. 1023 томошабин

“Олимпик” - “Турон” 2:0. 561 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
chorvoq
02/09/2023 16:18
Нима мано сарлавхада, Нефтчи яна Навбахорни ортда қолдирди. Мавсум рекордини Наманганда ўрнатиб қўйилдику, уни ўзгартириб бўлмайди энди
&
Mikoh
02/09/2023 05:20
Қойил 35 000 махлисни 20 000 минги Фарғонада яъни 57%. Аммо Нефтчини синдиришияпти. Агар мақсадларига эришишса 15 000 мухлис ташриф буюради бутун турга бу хар бир ўйинга 2 000 дан деган. Крикетни яхши кўрадиган Ҳиндистонда ҳам бундан кўп кирса керак.
&
Beks0611
01/09/2023 17:55
Yarimidan ko‘pi'farg‘onaga kiripti muxlislarni qoyil
&
Алим Ахмедов
02/09/2023 16:33
Стадионни ярми анжанликлар