Нега Карим Бензема қўлини “бинтлаб” майдонга чиқади?

Эътибор қилган бўлсангиз, Карим Бензема бир неча йиллардан бери футбол ўйинларида қўл бармоқларини “бинт” билан ўраб майдонга чиқади. Сўнгги йилларда футболчининг бу ишини рамзий маънодаги "фидойилик боғичи" деб аташ урфга кирган. Хўш, бунга нима сабаб? SPORTS.uz шу мавзу борасидаги энг қизиқарли маълумотларни тақдим этади.

Карим Мустафо Бенземанинг “Олтин тўп” совринини қўлга киритиши маълум бўлгач, “Реал” ва Бенземани экипировкаси билан шуғулланувчи дизайнерлар ўзгача дизайндан фойдаланишга қарор қилди. Унга кўра, футболчи қабул қилиб олган коллекциядаги барча нарса олтиндан ишланган.

Исми олтин ҳарфлар билан битилган “жерсей”

п4ш3опш34опш

Олтин ишлатиб безатилган бутсаларда Франция байроғи ҳам аск эттирилган

43лпщ34лпщ3

3лщ4п34щлп34

Энг асосий фишка – олтин боғич! Бир неча йиллар давомида Бензема билан бирга тилга олиниши урфга кирган атрибут ҳам коллекциядан ўрин эгаллади. Бу нарса ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиш мумкинлиги ва асосийси мақсад йўлида ортга чекинмаслик лозимлигини англатади. Ўз-ўзидан ўринли савол пайдо бўлади: Карим нима учун бундай боғичдан фойдаланади?

Француз қарийб 3 йилдан бери  шу атрибут билан яшил майдонга чиқиб келмоқда. 2019 йилнинг январь ойида “Бетис”га қарши учрашувдаги бир эпизод қаҳрамонимизнинг жимжилоқ бармоғи лат ейишига олиб келади. Ўшанда у Марк Бартра билан тўқнашиб кетган ва ерга ноқулай йиқилган эди. Оғриқ кучли бўлгани боис, Бензема ўйинни давом эттира олмайди.

лзупщлупщ

Беллашувдан кейин клуб шифокорлари жароҳат жиддий эканлиги ва дарҳол операция қилиш кераклигини айтади. Футболчи камида 2 ойга сафдан чиқиши мумкинлигини эшитгач, дарров жарроҳлик столига ётишдан воз кечади. У “Реал” учун оғир кунлар бошланган пайтда жамоадошларини ёлғиз қолдиришни истамайди. Кейинги ўйинда шифокорларнинг тақиқига қарамай майдонга чиқади. 2 ҳафтадан кейин бўлиб ўтган “Эспаньол” билан ўйинда дубль қайд этишига бармоғидаги оғриқ тўсқинлик қилгани йўқ. Ёзда футболчи операция қилинди, бироқ жароҳат тўлиқ тикланмасидан туриб яна яшил майдонга қайтди. Натижада, яна жароҳат. Шифокорлар ўша қайта операция ёки доимий равишда у билан ҳамроҳ бўлувчи қават-қават бинтдан иборат боғични таклиф қилади. Натижада, “қаймоқранглилар” сардори жамоаси ғалабаларига ҳисса қўшишни ўз соғлиғидан афзал кўради. Қарабсизки, бармоқдаги жароҳат сурункали кўриниш олади. Шунга қарамай, Бензема бу қароридан ҳеч қачон афсусланмаслигини бир неча бор таъкидлади.

“Тасаввур қилиб кўринг! Жамоам барча фронтда “жанг” қилаётган бир пайтда, жимжилоғимдаги оғриқ сабабли уларни ёлғиз қолдиришим қай даражада тўғри? Бу ишимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Жароҳатлар битиб кетади, совринлар тарихда қолади”.

ылащвлащывлавы

Дарҳақиқат, вақт ўтгач Бенземанинг қўлидаги боғич ўзига хос фишкага айланиб қолди. Омма орасида унинг рамзий маъноси турлича. Кимдир фидойилик боғичи деб атаса, бошқалар куч-қудрат белгиси деб ҳисоблайди.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!