«Интер» президенти Бастонининг «Барселона»га ўтиши амалга ошмаганини тасдиқлади

  • 27.05.2026 23:28
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» ҳимоячиси клубда қолади

«Интер» президенти Жузеппе Маротта жамоа ҳимоячиси Алессандро Бастонининг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Бастони каталонияликлар сафига қўшилмайди.

«Менимча, мухлисларимиз Бастони атрофидаги вазият бўйича хотиржам бўлишлари мумкин. У ҳеч қачон жамоани тарк этишни сўрамаган, унга «Интер»да ҳамма нарса маъқул. Биз уни сотиш ниятида эмасмиз. Ишонаманки, Бастони биз билан қолади», — деди Маротта DAZN’га берган интервьюсида.

2025/26 йилги мавсумда Алессандро Бастони «Интер» таркибида барча мусобақалар доирасида 40 та ўйин ўтказди, 2 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!