Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Спартак» ҳужумчиси фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

«Спартак» ҳужумчиси Манфред Угальде Испаниянинг «Бетис» ва «Севилья» клубларига ўтиши мумкин.

Москва «Спартак» клуби форварди, Коста-Рика терма жамоаси аъзоси Манфред Угальде яқин вақтларда Испания чемпионатига йўл олиши мумкин.

Metaratings.ru нашри хабар беришича, 24 ёшли ҳужумчи хизматлари Испаниянинг олий дивизионида иштирок этадиган икки клубга – «Бетис» ва «Севилья»га таклиф этилган. Шу билан бирга, ҳар икки жамоа ҳам ҳозирча шошилма-шошарлик билан қарор қабул қилмаяпти. Клуб раҳбарияти 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланишини кутиб, шундан сўнг янги шартномалар бўйича аниқ қадам ташлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Манфред Угальде Москва «Спартак» таркибида Россия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушди. У шу баҳсларда бешта гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди. Муттахассислар ҳозирда форварднинг эҳтимолий трансфер қийматини 12 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ