Родрининг тақдири ҳал бўлмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» раҳбарияти  «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш бўйича Англия клуби билан музокараларни фаол давом эттирмоқда.

Томонлар трансфер нархини 65 миллион евродан юқори миқдорда белгилаш юзасидан келишув изламоқда. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, бугунги учрашувлар ижобий руҳда ўтган ва музокараларда сезиларли силжиш кузатилган.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи «Барселона» таклиф этган шахсий шартномани аллақачон маъқуллаган. Энди асосий эътибор клублар ўртасидаги келишувни расмийлаштиришга қаратилган.

30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг батафсил статистикасини шу ерда кўриш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!