ПСЖ ўн олти ёшли ҳужумчини қўлга киритди
Франциянинг етакчи клубларидан бири ПСЖ «Монпелье»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Ласина Мегнан-Паве билан шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Маълумотларга кўра, парижликлар ёш форвард билан беш йиллик шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Энди ПСЖга футболчининг ўтиши масаласида «Монпелье» клуби билан якуний келишувни расмийлаштириш қолди. Франция гранди битимни яқин кунларда ёпишни режалаштирмоқда.
Ласина Мегнан-Паве 2025/26 йилги мавсумни ёшлар даражасида муваффақиятли ўтказди. У «Монпелье»нинг U17 ва U19 жамоалари таркибида жами 15 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.
Шу билан бирга, ёш ҳужумчи катталар футболида ҳам дебют қилишга улгурган. У 16 ёшида 2026/27 йилги мавсумда Лига 2 доирасида «Дижон»га қарши ўйинда майдонга тушган.
Мегнан-Паве шунингдек Франция U16 терма жамоасига доимий равишда чақирув олиб турибди.

Фикрлар