"Барса" жаҳон чемпиони учун курашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг машҳур "Барселона" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва бир нечта номзодларни кўриб чиқяпти. ElDesmarque нашри хабарига кўра, асосий эътибор ҳозирча мадридлик "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресга қаратилган. Шу билан бирга, каталонияликлар аргентиналик футболчи бўйича музокаралар кутилган натижа бермаслиги мумкинлигини ҳам инобатга олган ҳолда, захира режага эҳтиёж борлигини яхши тушуниб турибди.

Шу маънода, Миланнинг "Интер" клуби форварди Лаутаро Мартинес номзоди тобора жиддийроқ кўриб чиқилмоқда. Манбалар таъкидлашича, ҳам бош мураббий, ҳам спорт директори Деку 27 ёшли аргентиналик ҳужумчининг ўйин услуби ва майдондаги сифатларини юқори баҳоламоқда. Агар яқин кунларда Альварес бўйича музокараларда сезиларли силжиш кузатилмаса, "Барселона" трансфер стратегиясини ўзгартириб, асосий эътиборни айнан Лаутаро Мартинесга қаратиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес 2018/19 йилги мавсумдан бери "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт мобайнида жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди ва ҳозирда миланлик клуб сардори сифатида майдонга тушмоқда.

Лаутаро Мартинес ҳудди Хулиан Альварес каби 2022 йили Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!