Неймар Анчелоттига шогирд тушмоқчи

ПСЖдан “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтган Неймар айни пайтда “Реал”ни бошқараётган Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлигига муносабат билдирди.

Италиялик мутахассиснинг “Қироллик клуби” билан шартномаси ёзда якунланади. Бразилия футбол  федерация терма жамоани тажрибали мутахассисга топширишни режалантирмоқда.

- Агар Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олса, жуда яхши иш бўлади. У таниқли мутахассис, фаолияти давомида барча совринларни ютган. Агар менда шундай имконият туғилса, ундан имкон қадар кўпроқ нарса ўрганар эдим.

Мен ўрганишни ва фикр алмашишни ёқтираман. Терма жамоада бундай муносабатлар доим эркин бўлган, - деди Неймар.

Яқинда Бразилия футбол конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти мамлакат терма жамоасини қабул қилиб олишини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!