Неймар Бразилия чемпионатида учта ўйинни ўтказиб юборади
Неймар тортишув ва олдинги огоҳлантиришлар сабабли Бразилия чемпионатида навбатдаги учта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатида дисквалификацияга учради.
Globo нашри маълумотига кўра, 34 ёшли футболчи мамлакат чемпионатининг навбатдаги учта учрашувида майдонга туша олмайди. Бунга «Байя» ярим ҳимоячиси Родриго Нестор билан жамоалар ўртасидаги ўйиннинг танаффусида юзага келган жанжал сабаб бўлган. Неймар оғзини қўли билан тўсиб гапиргани учун қизил карточка олган.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа учун бразилиялик футболчи икки ўйинга дисквалификация қилинган. Учинчи учрашувни эса сариқ карточкалар лимитини тўлдириб қўйгани сабабли ўтказиб юборади.
Шу тариқа, Неймар «Палмейрас», «Ред Булл Брагантино» ва «Куритиба»га қарши учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Изоҳлар (0)